Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад
"Биздан бир сўз эшитиб, уни қандай эшитган бўлса, шундай етказган кишининг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин" (Имом Термизий ривояти).
Бу муборак дуо асрлар давомида муҳаддис уламоларга куч ва ғайрат бағишлади. Улар ҳадисларни тўплаш учун чўл-саҳроларни кездилар, узоқ мамлакатларга сафар қилдилар, очлик ва қийинчиликларга сабр қилдилар. Баъзи муҳаддислар атиги бир дона ҳадисни текшириш учун ойлаб йўл босганлар.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларни деб бир амални тарк қилиш риёдир. Одамларни деб бир амални қилиш ширкдир. Аллоҳ сени бу иккисидан сақламоғи ихлосдир".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Шайх Фаввоз Намар айтадилар: "Шайхимиз Али Фарружийдан: "Хўжам, Пайғамбаримизга бир кунда неча марта салавот айтайлик. Минг марта, икки минг, уч минг ё тўрт минг мартами?" деб сўрасам, у киши бундай жавоб қилдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан саноқ ишлатишимиз айб!".
Hidoyat Uz

2 days ago | [YT] | 39
View 0 replies
Hidoyat Uz
Жуманинг суннатлари:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
2 days ago | [YT] | 15
View 0 replies
Hidoyat Uz
Айтинг (эй Муҳаммад!): "Сизларга булардан ҳам яхшироқ нарса ҳақида хабар берайми? Тақводор кишилар учун Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турадиган, абадий яшаладиган боғ (жаннат)лар, покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Аллоҳ бандаларни кўриб (кузатиб) турувчидир" (Оли Имрон сураси, 15-оят).
3 days ago | [YT] | 37
View 1 reply
Hidoyat Uz
Айтинг: "Агар қалбингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. Ва осмонлардагию ердаги нарсаларни ҳам биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир" (Оли Имрон сураси, 29-оят).
3 days ago | [YT] | 26
View 0 replies
Hidoyat Uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисни ёдлаб, бошқаларга етказган кишилар ҳақида бундай деганлар:
نَضَّرَ اللَّهُ امْرَأً سَمِعَ مِنَّا شَيْئًا فَبَلَّغَهُ كَمَا سَمِعَهُ
"Биздан бир сўз эшитиб, уни қандай эшитган бўлса, шундай етказган кишининг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин" (Имом Термизий ривояти).
Бу муборак дуо асрлар давомида муҳаддис уламоларга куч ва ғайрат бағишлади. Улар ҳадисларни тўплаш учун чўл-саҳроларни кездилар, узоқ мамлакатларга сафар қилдилар, очлик ва қийинчиликларга сабр қилдилар. Баъзи муҳаддислар атиги бир дона ҳадисни текшириш учун ойлаб йўл босганлар.
4 days ago | [YT] | 25
View 1 reply
Hidoyat Uz
Ихлос нима?
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларни деб бир амални тарк қилиш риёдир. Одамларни деб бир амални қилиш ширкдир. Аллоҳ сени бу иккисидан сақламоғи ихлосдир".
6 days ago | [YT] | 8
View 0 replies
Hidoyat Uz
Аллоҳнинг меҳрибонлиги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
6 days ago | [YT] | 42
View 1 reply
Hidoyat Uz
Шайх Фаввоз Намар айтадилар: "Шайхимиз Али Фарружийдан: "Хўжам, Пайғамбаримизга бир кунда неча марта салавот айтайлик. Минг марта, икки минг, уч минг ё тўрт минг мартами?" деб сўрасам, у киши бундай жавоб қилдилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан саноқ ишлатишимиз айб!".
1 week ago | [YT] | 21
View 1 reply
Hidoyat Uz
1 week ago | [YT] | 13
View 0 replies
Hidoyat Uz
Айтинг: "Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир" (Оли Имрон сураси, 31-оят).
1 week ago | [YT] | 21
View 0 replies
Load more